Бухорода ОИТСни одамларга қасддан юқтирган эркак ва аёл аниқланди
Саломатлик
−
10 Март 2023
16432Бухоро вилоятида ОИТС ва ОИВ инфекциясини қасддан бошқаларга юқтирган 2 нафар фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро шаҳар Газлишоҳ кўчасида яшовчи шахс вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида 2009 йил 24 февраль куни ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, расман огоҳлантирилган. У фуқародан тилхат олинганига қарамасдан бетартиб жинсий ҳаёт кечириб, 2020 йил ёз ойларидан ҳозирги кунга қадар бошқа бир аёл билан яқин муносабатларда бўлганлиги аниқланган.
Шунингдек, Сирдарё вилоятида яшовчи 1999 йилда туғилган аёл 2020 йил 13 февралда ОИВ инфекцияси юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, унга бошқа шахсларга юқтирган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган. Аммо 2022 йил август ойидан декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро тумани ҳудудида жойлашган чўл зонасида 4 нафар фуқаролар билан бирга бир неча маротаба жинсий алоқада бўлган.
Юқоридаги ҳар икки ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси