Бухорода Мудофаа бўлими бошлиғи пора билан ушланди
Жамият
−
23 Сентябрь 2021
15527Бухоро вилоятида Мудофаа бўлими бошлиғи 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, Қоракўл тумани Мудофаа бўлими бошлиғи 1976 йилда туғилган фуқаро Й.О. хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилган.
Вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун таъмагирлик қилиб, ўзининг Қоракўл тумани Чекирчи маҳалласида жойлашган хонадонида кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда прокуратурлар, божхоначи ва МИБ ходими пора билан ушланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь