Бухорода маст ҳайдовчи 40 та боғча боласини автобусда олиб кетаётгани аниқланди (видео)
3-саҳифа
−
11 Май 2917 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида 40 нафар боғча болаларини олиб кетаётган автобус ҳайдовчисининг спиртли ичимлик таъсирида экани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ходимлар унинг мастлигини билгач, зудлик билан ҳаракати тўхтатилиб, болаларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳамда ҳайдовчига нисбатан қатъий чоралар кўрилган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши) 1-қисми, 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми, 128 прим 8-моддаси (транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган қоидабузарликлар юзасидан белгиланган тартибда маъмурий чора кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Нурота туманида 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz автоҳалокатга учраганди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи кўрсатилган муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Автомобилда бўлган 14 нафар вояга етмаган йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
21:09