Бухорода Lacetti ҳайдовчиси 10 ёшли бола ўлимига сабабчи бўлди

3-саҳифа

image

Бухоро шаҳрида катта тезликда ҳаракатланган Lacetti икки пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни тахминан, соат 20:25 ларда Жомий кўчаси бўйлаб катта тезликда келаётган Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлакчасида ҳаракатланаётган 1983 йил ҳамда 2010 йилда туғилган фуқароларни уриб юборган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вояга етмаган жабрланувчи шифохонада вафот этган. Иккинчи фуқаро эса бош мия суягининг синиш ташхиси билан оғир аҳволда жонлантириш бўлимида даволанмоқда. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро улим хайдовчи

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг