Бухорода 9 марта судланган эркак кар-соқов қизни зўрлади
3-саҳифа
−
09 Февраль 2022
37493Бухорода 9 марта судланиб, умрининг 21 йилини қамоқда ўтказган фуқаро ногирон қизни зўрлагани учун яна қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Фуқаро Ғиждувон туманидаги ошхонага тушлик қилиш учун кирган. Унга кар-соқов қиз хизмат кўрсатган. Айбдор овқатланиб бўлгач, қизнинг ожизлигидан фойдаланиш мақсадида орадан 3 соат ўтиб, яна шу ерга қайтиб келган ва жабрланувчининг иш вақти тугашини кутган.
Ошхона эгасининг жияни бўлган имконияти чекланган қиз эркакдан уни нима учун кутиб турганини ишора орқали сўраган. Фуқаро уни кузатиб қўймоқчилигини билдириб, қизнинг розилигини олган. Бироқ орадан кўп ўтмай, машина бошқа томонга ҳаракатланаётганини пайқаган қиз, уйи тумандаги “Чоғонон” МФЙ Урганжи қишлоғида эканини тушунтиришга уринган.
Айбланувчи эса машинани ўзи яшайдиган Бой хотин қишлоғидаги уйига олиб боради. Маст эркак кар-соқов қизга куч ишлатиб, уни уриб, судраб уйига олиб кирган. Қизнинг оғзини скотч билан ёпиб, қўлини қайириб, қийнаган ва унинг номусига тажовуз қилган.
Суд уни Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топди. Эркак ЖКнинг 118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь