Бухорода қурилиши тугалланмаган бино қулаб тушди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 31 октябрь куни Бухоро шаҳрида қурилиши тугалланмаган бино қулаб тушди. Оқибатда ушбу бинода қурувчи бўлиб ишлаётган Жондор туманида яшовчи 1973 йилда туғилган фуқаро Рўзиев Козим тан жароҳати олган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, кеча соат 16:03ларда Бухоро шаҳар Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини, Т.Фароғий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган 3 қаватли бинонинг том қисмида қурилиш материалларининг вазндан ортиқ юкланиши оқибатида бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулаган. Ушбу бино “Когон Қурувчи монтаж” МЧЖга қарашли эканлиги аниқланган.

Ушбу бино қулаши оқибатида жароҳатланган фуқаро вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди томонидан қутқарилган ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига ётқизилган. 

Маълум бўлишича, ҳозирги вақтда Бухоро вилояти қурилиши соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан бинонинг қулаб тушиши билан боғлиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

351

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг