Бухорода қоровул 60 минг сўм эвазига мактабда фоҳишахона ташкил қилди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти Шофиркон туманида қоровул 60 минг сўм эвазига мактаб спорт залининг кийиниш хонасида фоҳишахона ташкил қилди. Унга ушбу қилмиши учун 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. QALAMPIR.UZ суд ҳукми билан танишди.

Суд ҳужжатида келтирилишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат тахминан 21:00 ларда Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-сон ИДУМнинг қоровули мактаб спорт залининг кийим алмаштиришга мўлжалланган хонасини интим алоқа қилиш учун ижарага бергани аниқланган. Ушбу хизмат учун у мижозлардан 60 минг сўм пул олган.  Шофиркон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбирлар натижасида қоровул пул олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олган. Суд ҳукми билан қоровул Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган ва унга бир йил муддатга озодликни чеклаш тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғуруқхонада фоҳишахона ташкил этган аёл ушланганди. У бунинг эвазига ўз мижозларидан 200 минг сўмдан пул олиб келган.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро қоровул маткаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made