Бухорода қадимий тангаларни чет элга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилояти аэропортида 4 дона қадимий тангаларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Бухоро аэропорти чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Унда Бухоро – Внуково йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетаётган икки нафар фуқаро ўзи билан Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланган маданий мерос ашёларини олиб чиқишга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. 

Бартараф этилган икки ҳолатда жами 4 дона қадимий тангалар борлиги аниқланди. Ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган тангаларнинг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза ўтказилган. 

Унга кўра, мазкур тангалар 1751 йилда Россия империясининг I императори Пётр I ҳукмронлиги даврида Екатеринбург зарбхонасида зарб этилгани тасдиқланди. Ҳозирда ушбу қадимий нумизматика ашёлари доимий сақлаш учун Бухоро давлат музей-қўриқхонасига тақдим этилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда ҳам Бухорода тарихий тангаларни чет элга олиб чиқмоқчи бўлган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона Бухоро сотиш қадимий тангалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг