Бухорода фирибгар талабалар курсдошини “ухлатди”

Жамият

image

Бухорода талабалар курсдошининг банк картасидан 11 миллион 450 минг сўм ечиб олди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Пешкў туманида истиқомат қилувчи A.G. га ижтимоий тармоқлар орқали номаълум фойдаланувчи алоқага чиққан. Унга онлайн ўйинлардан доимий равишда фойдаланиб келгани учун ютуқли маблағ совриндори бўлгани ва пулларни олиш учун кўрсатилган ҳаволага ўтишини айтган. Сўнгра у берилган ҳаволага банк карта маълумотларини киритган, кейин эса унинг картасидан пуллар номаълум равишда ечиб олинган.

Айтилишича, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахслар унинг курсдошлари эканлиги аниқланган. Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made