Бухорода энага 3 ёшли қизни қиздирилган буюмлар билан қийнаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида 3 ёшли гўдакни темир жисмларни қиздириб танасига босиб азоблаб, унинг ўлимига сабаб бўлган энага 6 йилга қамалди. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастури хабар бермоқда. 

Аниқланишича, энага гўдакни ошхона пичоғининг дастак қисми билан ўриб, дўппослаб, электр дазмолини қизитиб, ошхона кабгурини оловда қизитиб, гугурт доналарини ёқиб, шунингдек чекаётган сигареталарни қизча баданинг турли соҳаларига босиб, жисмоний азоблаб келган.  Қолаверса, гўдак танасининг турли соҳаларига қўли билан уриб келган. Ушбу қийноқлар оқибатида қизча вафот этган. 

Энага Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисмининг "а, в" бандлари, шунингдек 104-модданинг 3-қисми "д" банди билан айбли, деб топилиб, 6 йилу 4 ойга қамалди.

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1041

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг