Бухорода экология бошқармаси ходимлари калтакланди
Жамият
−
01 Февраль 2021
10247Бухоро вилоятида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқбузарлар томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур хабарлар юзасидан ўрганиш олиб бориб, натижалари ҳақида маълумот берди.
Маълум бўлишича, Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари А.Ҳасанов, М.Нураллаев, Д.Барноев, Ш.Саломов, З.Бозоров ва бошқарма ҳайдовчиси М.Сайидов 2021 йил 28 январь куни Жондор туманида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтда уларга Жондор давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ва бошқа бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан тан жароҳати етказилган.
Таъкидланишича, айни пайтда тан жароҳатини олган давлат инспекторларининг аҳволи яхши ва ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари ҳамда зарар етказилган автомашиналар экспертизадан ўтказиш бўйича ҳамда давлат инспекторлари билан биргаликда воқеа жойини кўздан кечириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ҳолат юзасидан Бухоро вилоят прокуратураси ва ИИБга зудлик билан мурожаат қилинган.
LiveБарчаси