Бухорода бўёқ цехида йирик ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 19 апрель куни Бухоро шаҳридаги бўёқ ишлаб чиқариш цехида йиик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Ёнғин тунда соат 01:50да шаҳарнинг Саноатчилар кўчаси 2-уйда жойлашган “Сити-Билдинг” МЧЖ қурилиш моллари (ҳар хил турдаги бўёқ) ишлаб чиқариш цеҳида чиққан. Бинонинг 1500 кв.м майдонда том қисми ёнган. Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига 01:54 да етиб бориб, 03:57 ёгғинни батамом ўчирган. Ёнғиндан объектнинг 10 000 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Воқеа жойига Вилоят ФВБ бошлиғи полковник А.Абдухаликов, вилоят ФВБ штаб бошлиғи подполковник И.Матчанов, вилоят ТБМ ходимлари ва шаҳар ФВБ бошлиғи подполковник Б.Худойбердиев чиққан.

Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғинга 11 та ёнғин-қутқарув экипажии жалб этилган. Ёнғин оқибатида фуқаролар орасида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг