Бухорода аёл туғилмаган боласини сотишга уринди
3-саҳифа
−
12 Январь 2021
7561Бухоро вилоятида 22 ёшли Мафтуна Р. фуқарога тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50 млн сўм эвазига сотишни таклиф қилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Аниқланишича, ўтган йилнинг декабрида Мафтуна Р. официант бўлиб ишлаган вақтида мижоз Фозила Э. билан танишиб, унга ҳомиладор эканлигини, тўрт ойлик ҳомиласи борлиги ва моддий жиҳатдан қийналаётгани, келгусида туғилажак фарзандини моддий томондан таъминлай олмаслигини, фарзандини сотиш нияти борлигини маълум қилади. Тўрт ойлик ҳомиласини соғлом ҳолда туғиб, 50 млн сўм эвазига сотишни таклиф қилиб, аванс тариқасида 25 млн сўм сўрайди.
Жорий йилнинг 6 январь куни соат 19:00 да ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳридаги “Ал-Пари” ресторани олдида Мафтуна Р. фуқаро Фозила Э.дан 20 млн сўм ва 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Мафтуна Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,135-моддаси 1-қисми (одам савдосига суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси