Бухорода аёл қизиган капгирни қизининг юзи ва танасига босди
3-саҳифа
−
03 Ноябрь
10956Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 34 ёшли аёл қиз фарзандининг тана ва юз қисмига қизиган капгир билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Қайд этилишича, она ўз қизининг юзи, қўли ва баданига ошхона капгирини қиздириб босган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 1990 йилда туғилган M.Ж. исмли аёл жорий йилнинг 25 октябрь куни уйининг ошхонасида Б.A. исмли 2015 йилда туғилган қизининг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир капгирини босиб, болага тан жароҳати етказган.
Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Б.A. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан M.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 126-1- моддаси 3 -қисми (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Шофиркон туманида боласини 2 йилдан бери калтаклаб келган она суд ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми, “в” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил озодликдан маҳрум қилинганди.
LiveБарчаси