Бухорода 27 кишига сохта авиачипта сотган МЧЖ бошлиғи қўлга олинди

3-саҳифа

image

Бухорода 27 нафар фуқарога қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган МЧЖ раҳбари ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, “B.F.” МЧЖ раҳбари муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган Н.М. ва И.Г. олдиндан тил бириктирган. Улар жорий йилнинг январь-февраль ойларида “S.A.” АЖ номидан 27 нафар фуқарога “Бухоро-Домодедово” йўналиши бўйича қалбаки авиачипта расмийлаштириб берган. 

Бунинг эвазига эса улар фуқароларнинг  жами 52,7 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made