Бухорода 263 млн сўмни ўзлаштирган собиқ мансабдор ушланди
Жамият
−
19 Январь 2021
7761263 млн сўмлик техникаларни ўзлаштирган Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари В.Н. ва бошқалар маданият бўлимига тегишли 24 дона, 89,8 млн сўмлик рангли “LED” экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарганлиги ҳамда вилоят маданият бошқармасидан қабул қилиб олинган 173,6 млн сўмлик “LED” экранларини Бухоро шаҳар маданият бўлимига топширмасдан, 263,5 млн сўмлик давлат мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан В.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси