Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 8 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Жамият

image

Бухоро вилояти Бухоро туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ҳ. фуқаролар Ж. ва Б.нинг ишончига кириб, уларга Бухоро тумани “Фошун” МФЙдаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини олиш фақат “E-IJRO AUKSION” савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг