Бухорода ҳайдовчи ўзи билан жанжаллашган аёлни машинада босиб кетди
3-саҳифа
−
23 Февраль 2022 15920 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда автомобиль йўлида ўзаро жанжаллашган аёллардан бири Spark автомашинасида бошқа бир аёлни босиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.
Видеолавҳа Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилганда ушбу ҳолат 21 февраль куни соат 13:50 да Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани “Хўжалар” маҳалласида жойлашган Пойкент савдо мажмуаси олдида содир бўлгани аниқланган.
ИИБга кўра, Ш. исмли аёл бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинаси билан С.К. исмли аёлни уриб юбориб, тан жароҳати етказган.
Таъкидланишича, ҳолат тегишли тартибда туман Ички ишлар бўлими Навбатчилик қисмида қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Туман Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят Ички ишлар бошқармаси ва туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Live
Барчаси