Бухоро вилоятида яна 7 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
03 Май 2020
5213Бухоро вилоятида 8 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 3 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Бугун Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 7 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, шифо топганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 2 нафар бемор Фарғонадан, 1 нафардан – Жиззах, Бухоро, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёш.
Маълумот учун, Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 325 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 332 нафарга етди. Шу соатгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1278 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача мамлакатда коронавирус билан боғлиқ 2127 та ҳолат қайд этилган. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси