Бухоро вилояти ССБ бошлиғи зарчопон билан ишдан олиниб, ўрнига янгиси тайинланди
Жамият
−
11 Июль 2021
153502020 йил октябрь ойида Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Ғафур Саидов саломатлиги туфайли ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда бошқарма Ахборот хизмати хабар бермоқда. Бу ҳақда вилоят ССБ мажлислар залида ўтказилган йиғилишда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Мирали Ҳамроев Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғини ўқиб, расман маълум қилди.
Буйруққа асосан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Асқар Баҳронов тайинланди.
Халқ депутатлари вилоят кенгашининг депутати Ғафур Саидов Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Бухоро филиалининг директори вазифасига тайинланди.
Маълумот учун, Ғафур Саидов бу лавозимда бошқарма бошлиғи вазифасига келгунга қадар ҳам ишлаб келган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь