Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи “зами” туман раҳбари бўлди
Жамият
−
22 Январь 2021
7497Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосар Фарҳод Умаров Вобкент тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши сессиясида шундай қарор қабул қилинди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этяпти.
Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётганди.
Умаров маълум вақт Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарган.
LiveБарчаси