Бухоро вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жалол Самандарович Арашов Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган. У айни вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Жалол Арашов 1988 йил 6 октябрда Қоракўл туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаб, муҳандис-иқтисодчи мутахассислигини эгаллаган.

Ботиржон Завқиддинович Шаҳриёров эса Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. 

У 2022 йил апрелидан туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва жорий йилнинг январида ушбу лавозимдан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ботир Аҳмедов Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг