Бухоро ОТМларида миллионлаб пул “еб юборилгани ” маълум бўлди
3-саҳифа
−
15 Ноябрь 2021
7693Бухоро давлат университетида 348 млн сўмлик моддий бойликлар қиммат нархларда харид қилинган, Бухоро давлат тиббиёт институтида эса 137 млн сўмга яқин стипендия, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ноқонуний тўланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Бухоро давлат университетида 348 млн сўмлик моддий бойликлар қиммат нархларда харид қилинган, 222 млн сўмдан зиёд маблағлар эса мақсадсиз сарфланган. 246 млн сўмдан ортиқ шартномада кўрсатилмаган жиҳозлар сотиб олинган. Қурилиш танловларини ўтказишда 20 млрд сўмлик танловларда давлат харидларига оид қонун талабларига риоя этилмаган. Бухоро муҳандислик-технология институтида эса магистрантларга 13,5 млн сўмдан ортиқ стипендия ортиқча тўланган.
Шунингдек, Бухоро давлат тиббиёт институтида 137 млн сўмга яқин стипендия, иш ҳақи ва бошқа тўловлар ноқонуний тўланган ҳамда ходимларни рағбатлантиришда ижтимоий адолат ва тенглик принциплари бузилган. Ушбу таълим муассасасида, ходимларни моддий рағбатлантиришда ҳам адолат тамойиллари бузилгани аниқланди. Инновация соҳасига алоқаси бўлмаган техник ходим инновация соҳаси бўйича рағбатлантирилган.
Қолаверса, институтнинг академик лицейи биносини таъмирлаш учун 27 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланиши ҳақида эълон берилган. Аммо агентлик ходимлари томонидан ўрганилганида, қурилиш ишлари аслида бажариб бўлингани аниқланган.
Хабарга кўра, юқоридаги ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура идораларига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь