Бухоро Нижний Новгород билан қардош бўлди

Жамият

image

Бухоро шаҳри ҳокими Жамол Носиров ва Россиянинг Нижний Новгород мэри Юрий Шалабаев икки шаҳарўртасида қардошлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда Нижний Новгород ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужжат Нижний Новгород делегациясининг “Иннопром. Центральная Азия” кўргазмасида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган. 

Юрий Шалабаевнинг сўзларига кўра, қардош шаҳарлар муносабатлари хорижий шаҳарлар тажрибасидан фойдаланиш имконини беради. Мисол учун, Нижний Новгород бизнес ҳамжамиятлари учун шаҳарларнинг саноат салоҳиятининг қўшма тақдимотларини ўтказишга, мактаб алмашинувини ташкил этишга ва ижодий жамоалар алмашинувига тайёр.

Келишув иқтисодиётнинг турли тармоқларида муниципал даражада ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришни таъминлаш учун ўзаро ҳамкорликни ўз ичига олади. Саноат, шаҳарсозлик, транспорт тизими, шаҳар ва коммунал хизмат кўрсатиш, ахборот технологиялари ва инновациялар, кичик бизнес соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. 

Томонлар, шунингдек, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, миллий маданият кунларини ўтказиш, театрлаштирилган томошалар, маданият ва санъат ходимлари делегацияларини алмашиш, театр ҳамда концерт жамоаларининг гастроль сафарларини ташкил этиш, маданий анъаналарни оммалаштиришга ҳисса қўшади. Шунингдек, туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилган.

Бухоро Нижний Новгород билан қардошлик алоқасини ўрнатган 20-шаҳарга айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг