“Бухоро”, “Локомотив” ва “Нефтчи” жамоалари 2-турда ғалаба қозонди

Спорт

image

Кеча, 5 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда “Бухоро”, “Локомотив” ва “Нефтчи” жамоалари ўз учрашувларида ғалаба қозонди.

Дастлаб Тошкентдаги “Олимпия” стадионида кечган баҳсда “Бухоро” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона гол 73-дақиқада Велжко Филипович томонидан киритилди.

Шунингдек, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафарда “Машъал”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда голларга Анзур Исмоилов ва Қувонч Абраев муаллифлик қилди.

Амалдаги чемпион Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси эса сафарда “Сурхон” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғоналиклар сафида Стипе Перица икки бор, Йован Жокич эса бир марта гол урди.

Бугун, 6-март куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Динамо”, “Сўғдиёна” – “Насаф” ҳамда “Хоразм” – ОКМК учрашувлари 2-турни расман якунлаб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига “Бухоро” “Нефтчи”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг