Бухоро халқаро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди
Жамият
−
04 Август 2020 12909 1 дақиқа
“Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖ директори, Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Баҳронов Тоҳир Саидович кеча, 3 август куни 61 ёшида вафот этди.
Тоҳир Баҳронов 1959 йил 21 апрелда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1986 йилда Бухоро давлат педагогика институти, 1996 йилда Санкт-Петербург фуқаро авиацияси академиясини сиртдан ўқиб тугатган.
Меҳнат фаолиятини 1976 йилда Бухоро сув хўжалиги бошқармаси киномеханиги ёрдамчиси сифатида бошлаб, Бухоро “ХАТП-11” автокорхонаси ҳайдовчиси (1977-1978), Бухоро авиаотрядининг ташиш бўлими диспетчери (1980-1982), Бухоро шаҳар авиаагентлиги бошлиғи (1982-1985), Бухоро аэропорти йўловчилар ташишни ташкил қилиш хизмати бошлиғи, директор ўринбосари (1985-1997) лавозимларида ишлаган.
У 1997 йилда “Бухоро халқаро аэропорти” ДУК директорлигига тайинланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1999-2004), Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати (2014-2019), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси (2014-2019) бўлган.
“Халқ сўзи” нашрининг хабар беришича, Тоҳир Баҳронов коронавирус инфекциясига чалинган ва вафот этган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025