Бухородаги омборда ёнғин келиб чиқди
Жамият
−
10 Апрель 2021
6019Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 9 апрель куни соат 15:45 да Бухоро вилояти Олот тумани “Халифа” МФЙда жойлашган “Imronnike” МЧЖ ҳудудидаги омборхонада ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:52 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:20 да қуршаб олиниб, 18:26 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида корхона омборхонаси ички қисмининг тахминан 200 кв.м. майдони ёниб зарарланган. Ёнғиндан объектнинг 400 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси