“Bukhara City”да қуриладиган музейнинг суратлари пайдо бўлди

Жамият

image

Бухоро вилояти ҳокимлиги 83 гектар майдонда қад ростлаши кутилаётган “Bukhara City” лойиҳасининг суратларини эълон қилди. 

Қайд этилишича, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги “Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Бухоро шаҳрининг Ҳофиз Таниш Бухорий, Зулфия, Қаюм Муртазоев, Иброҳим Мўминов ва Саноатчилар кўчаларига туташ ҳудудларда самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган 83 гектар майдонда жами 73 та лотдан иборат “Bukhara City” лойиҳасини амалга оширишга киришилган. 

Лойиҳанинг умумий қиймати 550 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, Бухорода илк бор 1,1 гектарда 32 қаватли бино, 1,7 гектарда экспомарказ ҳамда 1,4 гектарда технопарк ҳам айнан ушбу ҳудудда қурилиши кўзда тутилган. 

“Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказида қад ростлаши кутилаётган яна бир муҳим иншоот — қадимий Шарқона усулда гумбазсимон қилиб қурилган, яъни, мамлакатда мавжуд тарихий обидалари кўринишидаги уч-тўрт қаватли музейдир. Бу бино — лотнинг умумий майдони 9 минг 354 метр квадратдан иборатдир. Ундан 6 та экспозициядан иборат Бухоро тарихи, табиати ҳамда тасвирий санъатини ўзида акс эттирган 125 мингга яқин экспонат ўрин олиши кўзда тутилган. Лойиҳага биноан, музей биносидан анжуманлар зали, фонд захира хоналари, фитобар, офислар ҳамда кутиш зали ташкил этилади.

Туркия Республикасининг "Studio Vertebra" компанияси меъмор-мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилаётган иншоотнинг умумий қиймати 6,9 миллион АҚШ долларига баҳоланган. Музей қурилиши Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисининг 2020 йил 19 ноябрдаги 145-сон баёнининг 7-иловасига мувофиқ 2021 йилда музей қурилиши ишлари бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг