Бўкада аёл ўзини ёқиб юборди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 июль куни Бўка тумани “Қорақудуқ” маҳалла фуқаролари йиғини профилактика инспектори катта лейтенант Фарҳод Қулматов ўз ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида, ушбу маҳаллада яшовчи 67 ёшли фуқаро М.Х. (аёл) ўзини ёқиб юбораётганини кўрган. Ходим дарҳол оловни ўчириш чораларини кўриб, фуқарога биринчи ёрдам кўрсатган ва унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Туман марказий шифохонаси томонидан фуқаро М.Х.га, I-II даражали куйиш ташхиси қўйилган. Шунингдек, катта лейтенант Фарход Кулматов фуқарони қутқараётган вақтида, унинг ўзида (ўнг кўл соҳаси) ҳам II-III даражали куйиш жароҳати борлиги шифохона маълумотномасида кўрсатилган.

Фуқаро М.Х. суҳбат давомида, оиласида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани ва бундан қаттиқ ранжиганини айтиб, ўз жонига қасд қилиш мақсадида ўзини ёқиб юборганини баён қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бўка

Баҳолаганлар

640

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг