Бугундан Россияда мигрантларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилмайди
Олам
−
01 Апрель
12871Бугун, 1 апрель кунидан бошлаб Россияда чет эл фуқароларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонни қайта топшириш орқали Россия гувоҳномаларига алмаштирилиши керак бўлади. Чунки бугундан мамлакатда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Федерал қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.
Энди бошқа мамлакатларда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари уларнинг эгаси Россия фуқаролигини ёки Россияда яшаш учун рухсатномани олганидан кейин фақат бир йил давомида амал қилади. Қонунга кўра, М, А, Б тоифалари ва А1, Б1 тоифаларидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун чет элликлар фақат назарий имтиҳондан ўтишлари керак, C ва Д тоифаларидаги (юк машиналари ва автобусларни ҳайдаш учун) миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмашиш учун ҳам назарий, ҳам амалий имтиҳон топширилади.
"Кўрсатилган талаблар қонунчилигида рус тилидан давлат тили сифатида фойдаланиш белгиланган давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланилмайди", дейди Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк.
Унинг тушунтиришича, Абхазия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Жанубий Осетия республикаларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш назарий имтиҳон топширилгандан сўнг, Беларусь Республикаси гувоҳномаларини алмаштириш эса уларсиз амалга оширилади.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси