Бугундан Малайзияда барча мактаблар ёпилди
Олам
−
09 Ноябрь 2020 7265 1 дақиқа
Малайзияда коронавирус тарқалиши сабабли, бугун, 9 ноябрдан бошлаб барча мактаблар ёпилди. Бу ҳақда қироллик Таълим вазири Моҳда Радзи Жидинга асосланиб хабар берилган.
"Қарор коронавируснинг жамиятда тарқалиш занжирини узиш мақсадида қабул қилинди", дейилган вазир баёнотида.
Унга кўра, мамлакатда янги ўқув йили январь ойининг охирида бошланади.
Таъкидланишича, бугундан мамлакатдаги мактаблардан ташқари баъзи корхоналар ҳам ёпилди.
Шунингдек, Малайзияда шаҳарлараро транспорт ҳаракати тўхтатилади, кафе ва ресторанлар эса қисқартирилган режимда иш бошлайди.
Маълумот учун, Малайзияда пандемия бошидан бери 40 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган. 286 киши вафот этган. Мамлакатда касалланишнинг кескин ўсиши сентябрь ойининг бошидан бери давом этмоқда.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь