Бугундан бир қатор объектлар фаолияти тикланди
Жамият
−
05 Сентябрь 2020
7602Бугун, 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 1 сентябрдаги қарорига асосан бир қатор объектлар фаолиятига рухсат берилди.
Унга кўра, республикадаги мавжуд:
• умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона. Бунгача фақат очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиганларга рухсат бор эди холос);
• театр ва кинотеатрлар;
• парклар ва истироҳат боғларидаги аттрационлар бугундан яна ўз фаолиятини бошлади.
Бугундан қайта фаолият бошлаган объектлар учун қатъий карантин талаблари белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссиянинг қарорига асосан сентябр ойидан бошлаб 5 та давлатга мунтазам авиақатновлар қайта тикланди. Шунингдек, айрим ҳудудларда 7 сентябрдан, баъзи вилоятларда эса 14 сентябрдан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг ҳам фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда. 4 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларга рухсат берилди.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси