Бугун Жонсоннинг партияси унинг тақдирини ҳал қилади

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси депутатлари бугун, 6 июнь куни партия етакчиси ва Британия Бош вазири Борис Жонсонга ишонч билдириш бўйича овоз беришади. Бу ҳақда бугун, 6 июнь куни ноҳукумат консерватив депутатларни бирлаштирган 1922 Қўмитаси раҳбари Грэм Брейди маълум қилди. 

Агар Британия парламентининг Жамоалар палатасидаги барча ториларнинг 15 фоизи (54 нафар) Бош вазирдан ўз лавозимини тарк этишни расман талаб қилса, Брейди процедурани бошлаш ҳуқуқига эга бўлади.

“Партия етакчисига нисбатан ишончсизлик вотумини ташкил этиш истагида бўлганлар (депутатлар) 15 фоизлик чегарадан ошди. Регламентга кўра, овоз бериш бугун, 6 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтади. Барча овозлар шундан сўнг дарҳол санаб чиқилади”, дейди Брейди.

Ўз лавозимини сақлаб қолиш учун Жонсон партиядаги ҳамкасбларини кўпчилигининг (180 ёки ундан ортиқ) кўмагига муҳтож бўлади. Шундан сўнг у камида бир йил давомида шунга ўхшаш демарш такрорланишидан ҳимояланади. Ҳукумат бошлиғи мағлубиятга учраган тақдирда, уч ой ичида янги раҳбар тайинлаш учун сайлов ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси ходими Сью Грэй томонидан 2020-2021 йилларда коронавирус блокировкалари авж олган пайтда Жонсон қароргоҳидаги базмлар бўйича ўтказилган ички текширувдан сўнг, партия аъзолари орасида амалдаги Бош вазирга бўлган норозилик кучайган. Жорий йилнинг май ойи охирида эълон қилинган ҳисоботда Грэй “Олий бошқарув ушбу амалиёт учун масъулиятни ўз зиммасига олиши керак” деган хулосага келди.

Бош вазир базмларни бирида қатнашгани учун жарима тўлади va узр сўради, бироқ мухолифат талаб қилганидек, истеъфога чиқишни ёки ишдан бўшашни рад этди. Жонсонинг фикрича, Украинадаги можаро пайтида унинг лавозимини тарк этиши масъулиятсизликдир.

 

Ойнисахон Абдуллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг