Бугун ва эртага Ўзбекистонда ўта фаол магнит бўрони кузатилади
Саломатлик
−
18 Август 2022 16491 1 дақиқа
Бугун, 18 август куни Ўзбекистонда туш пайти магнит бўронининг G4 даражага эга 6 балли ўта фаол босқичи кузатилади. Бу ҳақда Гидрометеоролог, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов маълум қилган.
Қайд этилишича, бугун ҳамда эртага, 19 август куни Ўзбекистонда магнит бўронининг ўта фаол босқичи кузатилади.
Бугун кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 балли магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
G4 даражали магнит бўрони юқорироқ таъсир кучига эга бўлиб, 6 балли магнит майдон геомагнит пўртана (шторм) кучига эга. Бу куч алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими, сунъий йўлдошлар парвози, қувур ва трубалардаги индукция оқими, геологик қидирув ишлари ҳамда инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Маълумот ўрнида, бугун кун давомида жуда ҳам кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь