Бугун Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида қор ёғиб, ҳарорат -17 гача пасаяди
Бу қизиқ
−
11 Январь 2023
27118Жорий йилнинг 11-15 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши сақланиб туради. 11 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, Сурхондарё вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
11-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12-17° совуқгача, баъзи жойларда 20° совуқгача, кундуз кунлари 5-10° совуқгача, баъзи жойларда 12° совуқгача, шимолда кечалари 20-25° совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30° совуқгача, кундуз кунлари 12-17° совуқгача, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 8-13° совуқгача, кундуз кунлари 3-8° совуқгача пасаяди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
11-16 январда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор.
11 январь кундуз кунига об-ҳаво прогнози
Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхандарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида ва тоғ олди ва тоғли ҳууддларнинг айрим жойларида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° совуқ, баъзи жойларда 12° совуқгача, шимолда12-17° совуқ бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° совуқ бўлади.
LiveБарчаси