Бугун Ўзбекистон Уругвайга қарши ўйнайди
Спорт
−
13 Октябрь 8945 1 дақиқа
Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ойдаги халқаро танаффус доирасида навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Соат 17:45 да Малайзиядаги “Ҳанг Жебат” стадионида старт оладиган беллашувда терма жамоа Уругвайга қарши баҳс олиб боради.
Қайд этиш жоиз, ушбу беллашувни икки жамоанинг муҳим футболчилари ўтказиб юборади. Уругвай сафида Вальверде ва Араухо, Ўзбекистон МТЖда эса Файзуллаев, Юсупов, Ҳамробеков ва Машарипов каби асосий таркиб футболчилари бугунги ўйинда жамоаларига ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 9 октябрь санасида бўлиб ўтган Қувайтга қарши ўртоқлик ўйинида 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур баҳс учун Ўзбекистон МТЖнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси