Бугун Ўзбекистон U-23 яна Гонконгга қарши ўйнайди
Спорт
−
25 Сентябрь 2023
3102Бугун, 25 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтаётган ХIХ Осиё ўйинлари доирасидаги футбол учрашувларининг навбатдаги тури старт олади. Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгга қарши иккинчи ўйинини ўтказади.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Гонконг футболчилари ўртасидаги баҳсда қандай ҳисоб қайд этилмасин, уларнинг ҳар иккаласи гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олади. Айни пайтда фақат 1-ўриндаги жамоа номини аниқлаш қолган, холос.
Гап шундаки, дастлаб Ўзбекистон гуруҳда Афғонистон, Гонконг ва Сурия вакиллари билан ўйнаши керак эди, бироқ Афғонистон ва Сурия мусобақада иштирок этмаслигини маълум қилди. Шу сабабли Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари иккита ўйин орқали гуруҳдаги ғолибни аниқлаб оладиган бўлди.
Дастлабки ўйин Ўзбекистоннинг 1:0 кўринишидаги ғалабаси билан кунланди. Бугун, қайси жамоа кўпроқ гол урса, ўша 1-ўрин билан гуруҳдан чиқади.
Маълумот учун, мазкур жамоалар Осиё ўйинларида бунга қадар 4 бор учрашган. 1994 йилги ўйинларда Ўзбекистон Гонконгни 1:0 кўринишида ютган бўлса, 2010 йилда Гонконг шу ҳисобда ғалабага эришган. 2014 йилда дуранг, 2018 йилги Осиё ўйинларида эса Ўзбекистон 3:0 кўринишида ғолиб чиққан.
LiveБарчаси