Бугун Ўзбекистон-Туркия миллий терма жамоаларининг тарихий учрашуви гувоҳи бўламиз

Спорт

image

Бу ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун тарихий ҳисобланади, деб хабар беради ЎФА ахборот хизмати.

Ушбу терма жамоалар шу пайтга қадар бир-бири билан тўқнаш келмаган. Бу ўйин биринчиси бўлади. 
 
Туркия - Ўзбекистон учрашуви Аланья шаҳридаги "Alanya stadium" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. 

Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйинга терма жамоанинг бир қатор етакчи футболчиларини ҳам чақирган. 

Бугун Туркия терма жамоаси таркибида жаҳоннинг етакчи клубларида тўп сураётган футболчиларнинг майдонга тушиши кутиляпти. Жумладан, Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу, шунингдек, Мериҳ Демирал ("Сассуоло", Италия), Ченгиз Ундер ("Рома", Италия), Юнус Малли ("Вольфсбург", Германия), Женк Тосун ("Эвертон", Англия), Энес Унал ("Вальядолид", Испания) каби футболчилар майдонга тушишлари мумкин.
 
Учрашувга бўлган қизиқиш нафақат Ўзбекистонда, балки Туркияда ҳам жуда катта. Ўртоқлик учрашуви турк телеканалларидан ташқари, Eurosport телеканалида ҳам жонли эфирда намойиш қилинади. 

Ўзбекистонлик мухлислар эса учрашувни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт ТВ" телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг