Бугун тунда Ўзбекистонинг диққатга сазовор масканлари мовий тусга киради
Жамият
−
15 Сентябрь 2020
9769Бугун, 15 сентябрь куни тунда Ўзбекистоннинг барча эътиборга сазовор бино ва иншоотлари мовий тус олади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бугун тунда республика бўйлаб #moviynurtarat акцияси бўлиб ўтади. Aутизмга ва нафас олиш аъзолари касалликларига чалинган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб бориши билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш учун республиканинг барча ҳудудларидаги асосий шаҳар тузилмалари ва диққатга сазовор жойлари мовий рангда порлайди.
Таъкидланишича, Тошкентда Wyndham, Radisson blu hotel, Hayatt Reggency Ташкент ва Hillton mehmonxonaси, Ўзбекистон Миллий банки биноси ва Темурийлар тарихи музейи бинолари бугун тунда мовий рангга бурканади. Шунингдек, Aнҳор Локомотив боғидаги айланма чархпалак ҳам шу рангда ёритилади. Ундан ташқари Самарқанддаги Регистон майдони ҳам мовий ранг товланади.
Маълумотларга кўра, аутизм (грекча “аутос” – “ўзим” деган маънони англатади) бу руҳиятнинг ўзига хос ҳолати бўлиб, бемор ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. У фақат ёлғизликни ёқтиради. Яна бир хил хатти-ҳаракат ва шундай сўзларни такрорлайди. Aутизм ташхисли бола ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Бу касаллик синдроми ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди.
Ҳозирда дунёдаги ҳар 88 боланинг бирида аутизм кузатилиши мумкин.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси