Бугун Тожикистонда 6 маротаба зилзила содир бўлди
Олам
−
23 феврал 2023 37577 1 дақиқа
Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да – олти маротаба 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Соат 05:43 да қайд этилган зилзила эпимарказида зилзила кучи 5,8 магнитудага тенг бўлган. Унинг координаталари 38,51 даража шимолий кенглик, 72,84 даража шарқий узунликни ташкил этган. Ушбу ер қимирлашининг ўчоғи 147 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила бўлган вақтдаги ҳолат аэропортдаги кузатув камераларига муҳрлангани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Унда ер қимирлашидан ваҳимага тушган одамлар қочаётгани акс этган.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр