Бугун Тошкентда магнит бўрони кузатилади

Саломатлик

image

Бугун, 10 февраль куни Тошкент шаҳри ва республиканинг Тошкент шаҳри билан битта географик кенгликда жойлашган ҳудудларида магнит бўрони кузатилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 10 февраль куни G2 даражали кучга эга 4 балли магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Охирги кунларда Ернинг шимолий ярим шарида магнит бўронлари фаоллиги сезиларли кузатилмоқда.

SpaceX сунъий йўлдошлари ҳам давомли бўрон кучларида ўз йўналишини йўқотиб яроқсиз ҳолатга келиб қолгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат, инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Мутахассисга кўра, айни пайт республика аҳолисининг аксариятида бош орқа қисмида “карахтлик” кузатилмоқда. Бу бевосита магнит бўронлари акс таъсирида юз бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг