Бугун Суперлигада 4 та ўйин бўлиб ўтади

Спорт

image

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур ўйинларига старт берилади. 

Дастлаб, бу мавсумда ўз уйида ютқазмаган “Динамо” (3 ғалаба ва 2 дуранг), сафарда ҳали ғалаба қозона олмаган “Қизилқум”ни (2 дуранг ва 3 мағлубият) ўз уйида қабул қилади.

Иккинчи баҳс Термиз шаҳрида, бу мавсумда ҳозирча энг кам (7та) гол ўтказган “Сурхон” энг кўп (20та) гол ўтказган “Қўқон-1912” билан тўқнаш келади.

Шунингдек бугун бу тур дирасида водий дербиси ҳам ўтказилади. Наманганда “Навбаҳор” – “Андижон”. “Навбаҳор”нинг мағлубиятсиз серияси олтита ўйинга етди. “Андижон” эса аксинча тўртта ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Бугунга белгиланган сўнгги баҳсда ўтган турда бир хил 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган икки клубнинг ўзаро тўқнашувига гувоҳ бўлишимиз мумкин. “Металлург” – “Бунёдкор”.

“Металлург” бу мавсум ҳозиргача ўз майдонида умуман мағлуб бўлмади (3 ғалаба ва 1 дуранг). “Бунёдкор” эса чемпионатдаги сўнгги икки турда мағлуб бўлгани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг