Бугун Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради
Жамият
−
27 Апрель 2614 1 дақиқа
Бугун, 27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Икки кунлик сафар давомида туман ва шаҳарларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Боғимайдон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишганди.
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель