Бугун профбоксда икки Ўзбекистон вакили жанг ўтказади

Олам

image

Бугун, 19 октябрь куни профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчилар Мирзакамол Неъматов ва Баҳромжон Фозилов Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади.

WBA Asia камари соҳиби бўлган Баҳромжон Фозиловга россиялик тажрибали боскчи Дмитрий Михайленко рақиблик қилса, Мирзакамол Неъматов яна бир рус спортчиси Асланбек Козаевга қарши рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, ўзбекистонлик боксчи Мирзакамол Неъматов WBA Asia East камари соҳиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бокс оқшоми Тошкент вақти билан соат 22:55 да старт олади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг