Бугун Президент Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳрига боради
Local
−
22 July 5675 1 minute
Бугун, 22 июль куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳрига боради. Бу ҳақда Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари ташрифи доирасида ҳудудлардаги бир қанча соҳаларда, хусусан, транспорт ва ижтимоий инфратузилма, рақамли технологиялар, саноат ҳамда шаҳарсозлик соҳаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг йирик қурилиш лойиҳаларига ҳам старт бериши режалаштирилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August