Бугун Президент тиббиёт ходимлари билан учрашади

Жамият

image

Бугун, 18 март куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Учрашув бироздан сўнг бошланади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Маълумотларга кўра,  Президент билан мулоқотда 13 мингдан зиёд тиббиёт соҳаси вакиллари иштирок этади. Шифокорларга нафақат офлайн, балки ҳудудлардан туриб онлайн қатнашиш имконияти ҳам яратилган.

Айтишларича, давлат раҳбарининг маърузаси “Ўзбекистон” ва “Ўзбекистон 24” (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), “Тошкент” ва “Ёшлар” (рус тилида), “Дунё бўйлаб” (инглиз тилида) телеканалларида жонли эфирга узатилиши кутилмоқда.

Мулоқотга тайёргарлик давомида соҳа ходимлари ва аҳолидан келиб тушган таклифлар бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг