Бугун об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
27 июл 2752 1 дақиқа
Бугун, 27 июль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида нисбатан мўтадил об-ҳаво кузатилади. Тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлмайди, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 37-39 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-39 даража, айрим жойларда 40-42 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат айрим жойларда 40-42 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-39 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-32 даража бўлади.
Live
Барчаси