Бугун об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият
−
08:22 3032 1 дақиқа
Ўзгидромет бугун, 4 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22 даража бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17-19 даража бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража бўлади.