Бугун метан “заправка”лар 4 соат ишлайди
Жамият
−
11:41 3012 1 дақиқа
Бугун, 14 март куни метан “заправка”лар соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Фарғона водийсида метан “заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик 14 мартдан бошлаб Ўзбекистонда метан “заправка”лар иши босқичма-босқич қайта тикланиши ҳақида хабар берганди.
Live
Барчаси