Бугун мандат чиқадиган кун эди. Аммо...
Жамият
−
21 Август 2019
19382Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари бугун, 21 август куни эълон қилиниши керак эди. Бунга тест синовларининг бир кунга сурилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди, деб хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири.
ДТМ мутасаддисига кўра, бу йилги тест синовларининг натижалари бугун, 21 август куни эълон қилиниши керак эди. Бироқ Ўзбекистонда 11 август Қурбон ҳайити муносабати билан тест синовлари ўтказиладиган кунлар ортга сурилди. Бундан ташқари ҳар бир абитуриентга 3та олий таълим муассасассига ўқишга ҳужжат топшириш имконияти бўлгани сабабли 3 миллион 500 мингдан ортиқ натижаларини кўриб чиқишга анча вақт сарфланади.
Мамлакатда тест синовларининг сўнги куни 15 августга тўғри келди. Шу кунги синовлар Бухоро шаҳрида ўтказилган.
Давлат тест маркази мутасаддиларига кўра, жавоблар 2-3 кунда эълон қилиниши керак ва ҳозирда текшириш жараёни давом этяпти.
Жорий йилда Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига 1 миллион 66 минг 900 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бу ўтган 2018 йилга қараганда 250 минг абитуриентга кўп демакдир.
Шундан ижодий имтиҳонларда иштирок этган абитуриентлардан ташқари 979 минг 470 абитуриент тест имтиҳонларида қатнашиши керак эди. Бироқ, имтиҳонларга 954 минг 75 нафар 25 минг 395 нафари турли сабабларга кўра имтиҳонларда қатнашмаган.
LiveБарчаси